ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Навоий вилоятининг “Тўдакул” сув омборида “Cobalt” русумли автомобиль сувга оқиб кетди. Бу ҳақда ФВВ маълумотига таяниб, “Почтачи” Telegram-канали хабар берди.
Қайд этилишича, 20 июнь куни соат 13:30 да Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Тўдакўл” сув омборида Бухоро вилоятида туғилган фуқарога тегишли бўлган оқ рангли автомобиль ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида сув омборига оқиб кетган.
Аниқланишича, сув омбори қирғоғида турган автомобилни кучли сув тўлқини оқим билан ичкарига олиб кирган.
Ушбу вазият бўйича ФВВга маълумот келиб тушмаган ва воқеа жойидаги фуқаролар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.