Киев назорати остидаги иккита шаҳар таслим бўлишга тайёрланмоқда — ҳарбий мухбир

Киев Суми ва Харьковни таслим бўлишга тайёрламоқда, ушбу шаҳарларда йирик корхоналарни эвакуация қилиш бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Киев режими бирданига иккита шаҳарни - Харьков ва Сумини таслим бўлишга тайёрламоқда. Бу ҳақда Sputnik радиоси ҳарбий мухбир Александр Сладковга таяниб хабар берди.
“Киев Суми ва Харьковни таслим бўлишга тайёрламоқда. Йирик корхоналарни эвакуация қилиш бошланди. Душман иккинчи мудофаа чизиғини мустаҳкамламоқда. Тафсилотлар кейинроқ”, деб ёзмоқда мухбир.
Аввалроқ Sputnik радиоси Украина Қуролли кучларининг Запороже фронтидаги позицияларига таслим бўлишга чақирувчи варақалар ташлана бошлагани ҳақида хабар берганди.