Андижонда хитойликлар билан ҳамкорликда 3 та ГЭС қурилиши бошланди

Андижоннинг Избоскан, Бўстон ва Улуғнор туманида ГЭС қурилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Андижон вилоятининг 3 та туманида Хитой билан ҳамкорликда гидроэлектростанция (ГЭС) қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Андижонда ГЭС қурилиши бошланди
Андижоннинг Избоскан туманида 3,2 мегаваттлик ГЭС қурилмоқда. Ушбу лойиҳа қиймати 5 миллион долларни ташкил этади. Айтилишича, ГЭС қурилиши натижасида 10 мингга яқин хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланиб, тумандаги жами электр энергия сарфи қарийб 20% га қопланади.
Андижонда ГЭС қурилиши бошланди
Шунингдек, Бўстон туманида ҳам лойиҳа қиймати 1,2 миллион долларни ташкил этган, 700 кв қувватдаги гидроэлектростанция қурилмоқда.
Андижонда ГЭС қурилиши бошланди
Улуғнор туманида амалга оширилаётган гидроэлектростанция лойиҳаси йилига 5,2 миллион киловатт электр энергия ишлаб чиқаради. Лойиҳа қиймати 10 миллиард сўмга тенг бўлиб, келгусида 500 та хонадон узлуксиз электр энергия билан таъминланади.