ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Бугун ёшларга автобусда юриш бепул бўлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Қайд этилишича, 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар автобуслардан бепул фойдаланишлари ва шаҳардаги ушбу санага бағишланган тадбирларда иштирок этишлари мумкин.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича ёшлар сони 9 654 351 нафарни ташкил этган. Улар жами аҳолининг 26,8 фоизига тенг.