ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) башоратига кўра, 2025 йилда Украинанинг давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 100 фоизидан ошади. Бу ҳақда РИА Новости ташкилот эълон қилган маълумотга таяниб хабар берди.
Хусусан, ХВЖ 2023 йилда Украина давлат қарзи миқдори ЯИМнинг 88,1 фоизигача, 2024 йилда 98,6 фоизгача, 2025 йилда эса 100,7 фоизгача ўсишини башорат қилмоқда.
Қайд этилишича, 2025 йилдан кейин давлат қарзи даражаси пасайишни бошлайди ва 2026 йилда ЯИМнинг 99,5 фоизини, 2027 йилда эса 98,4 фоизни ташкил қилади.
2022 йилда ХВЖ Украина давлат қарзи ЯИМнинг 78,5 %ини ташкил қилган эди. Бу - 100 миллиард доллар, ҳар бир украиналик ҳисобига 2500 доллардан тўғри келади.
Маълумот учун, Украинага бугунги кунда етказиб берилаётган ғарб танклари, қурол-аслаҳа ва бошқа ҳарбий "ёрдамнинг" аксарияти тижорий асосда (яъни фоиз тўловли) давлат қарзи сифатида етказиб берилмоқда.
Украинанинг асосий кредиторлари АҚШ (13 млрд доллар) ва Европа Иттифоқи - 11,5 млрд доллар. Шунингдек, халқаро молия ташкилотлари ХВЖ (2,7 млрд доллар), Жаҳон банки (167 млрд доллар) ва ЕИБ (2,32 млрд доллар).
Кейинги ўринларда Канада (1,5 млрд доллар), Германия (1,4 млрд доллар) ва Британия (1 млрд доллар). Булардан кейин Япония, Франция, Италия ва Нидерландия ҳам бор. Улар 300 дан 500 млн долларгача кредит берган.