Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади — манзиллар

Тошкентнинг айрим туманларида 1 июль куни электр энергияси соат тонгги 00:00 дан 05:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Тошкентнинг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Икки туманда 1 июль куни электр энергияси соат тонгги 00:00 дан 05:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.
Қайд этилишича, кўчалардаги темир таянч устунларига электр қурилмаларни ўрнатиш ишлари олиб борилади.
Электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатиладиган ҳудудлар:
Олмазор туманининг - "Иброҳим ота" МФЙ, "Чуқурсой" МФЙ, "Аҳил" МФЙ, "Мояриқ" МФЙларида аҳоли хонадонлари ҳамда Жоме мавзесининг тадбиркорлик субъектлари;
Юнусобод туманининг - "Ҳасанбой" МФЙ, "Катта Ҳасанбой" МФЙ, "Шарқ ҳақиқати" МФЙ, "Туркистон" МФЙ, "Йўлариқ" МФЙ, "Акбаробод" МФЙ, "Тикланиш" МФЙларнинг қисман кўчалари ва Иссиқлик маркази.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.