Ржев ерларига СССР халқлари қони сингиб кетган — видео

Ржевда 14 ой давом этган жанглар немисларнинг Москвага ҳужум қилишига, қўшинларини Сталинград ва Кавказга ўтказишга йўл қўймади ва буюк Ғалабага беҳисоб ҳисса қўшди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. 2020 йил 30 июнь куни Ржевда совет аскарига ёдгорлик очилиши бўлиб ўтди. Унда президентлар Путин ва Лукашенко иштирок этди.
Ёдгорлик 1942-1943 йилларда Ржев учун бўлган жангларида иштирок этган Қизил Армия аскарлари шарафига ўрнатилди. Бу ерда Иккинчи жаҳон урушининг энг қонли тўқнашувларидан бири бўлган, 1,3 миллионга яқин аскарлар қурбон бўлган ва бедарак йўқолган.
Ржевда 14 ой давом этган жанглар немисларга Москвага ҳужум қилишга, қўшинларини Сталинград ва Кавказга ўтказишга йўл қўймади ва буюк Ғалабага беҳисоб ҳисса қўшди.
А. Твардовскийнинг 1946 йилда ёзилган “Мен Ржев остида ўлдирилдим” шеъри ушбу жанглар қурбонларига бағишланган.