ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Германияда иш билан таъминлаш ваъда берилиб, лекин қийин аҳволда қолган талабалар билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бошланганини маълум қилди.
“Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланган, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинади ва натижаси ҳақида қўшимча маълумот берилади”, - дейилади вазирлик маълумотида.
Маълум бўлишича, хусусий бандлик агентлиги 2023 йилнинг май-июнь ойларида "Work and travel" дастури орқали Германияга 102 нафар талабани жўнатган. Аммо Германияга етиб борган талабаларни иш билан таъминлашда муаммолар юзага келган. Айни дамда талабалар Мюнхен бош вокзалида қолаётгани акс этган видео ижтимоий тармқларда тарқалган эди.
Вазирлик маълумотига кўра, бугунги кунда фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлган хусусий бандлик агентликлари 9 та. Уларнинг рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.