“Бу кунни узоқ кутдим”: Нурсултон Рўзибоевнинг UFCʼдаги илк жанги қачон бўлади

Июнь ойида ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев UFC билан шартнома имзолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўрта вазн тоифасида UFC жангчисига айланган Нурсултон Рўзибоев 2 июль тонгида илк жангини ўтказади.
Ўзбекистонлик жангчи Бразилия вакили Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилади. Жанг АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги "UFC Apex" аренада “UFC Fight Night” турнири доирасида бўлиб ўтади.
Нурсултон Рўзибоев UFCʼдаги дебюти олдидан матбуот анжуманида саволларга жавоб берди.
“Бу кунни узоқ кутдим. Тайёргарлигим яхши. Насиб қилса, жангда яхши ҳаракат қилиб, чиройли ғалабага ҳаракат қиламиз”, - дейди у.
Рўзибоевнинг сўзларига кўра, бу жангда ғалаба қозонса, яна жанг сўрайди. Тез-тез жанг қилишга ҳаракат қилади.

“Жангим асосий кардга қўйилибди. Шунга муносиб равишда жанг ўтказишга ҳаракат қиламан”, - дея хулоса қилди ўзбекистонлик UFC жангчиси.

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоевнинг Бруно Феррейрага қарши жанги Тошкент вақти билан 2 июль куни тонгги соат 04:00 да бошланади.