Пригожин исёни, Украина болалари ва ЗАЭС: Лавров брифингидан асосий фикрлар

Ғарб билан аввалгидек даражада дипломатик алоқалар ҳажмини сақлаб қолишга зарурат йўқ, - деди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 30 июнь куни бўлиб ўтган онлайн-брифингда журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Пригожин исёни

Сергей Лавров Ғарб расмийлари "исёнга уриниш Россияга ҳалокатли таъсир кўрсатди" деган баёнотларига жавобан бўлиб ўтган воқеаларни айрим кишилар орасидаги "ички жанжал" деб атади ва ғарбликлар хавотирига ҳожат йўқлигини маълум қилди.
“Миллий манфаатларимиз учун, ташвишга тушганингиз учун раҳмат, лекин бунга ҳожат йўқ. ... Хавотирингиз учун раҳмат, лекин биз буни ўзимиз уддалай оламиз. <...> Россия ҳар доим ҳар қандай муаммодан кучлироқ, кучлироқ чиқди. Бу сафар ҳам шундай бўлади. Биз бу жараён бошланганини ҳис қиляпмиз", - деди Лавров брифингда

Дон битими ҳақида

"... Мен бу Қора денгиз ташаббусини давом эттирмоқчи бўлганлар қандай далилларга эга эканлигини тушунмаяпман, чунки мен айтганимдек, Украина донига анчадан бери тижоратга айланган", - деди вазир онлайн брифингда журналистларнинг саволларига жавоб бераётиб.
Киев узоқ вақт давомида Россиянинг Тольятти-Одесса аммиак қувурини ишга тушириш шартларига қаршилик қилди ва охир-оқибат аммиак қувурини портлатиб юборганини эсга олди ва Россия "Дон битимини" узайтиришга ҳеч қандай асос кўрмаётганини таъкидлади.

Ғарб билан дипломатик алоқалар ҳақида

Россияга нисбатан “Украина қўли билан” уруш эълон қилишдан олдин бўлган даражада Ғарб билан дипломатик алоқалар ҳажмини сақлаб қолишга зарурат йўқлигини айтди.
“Тўғрисини айтсам, мен ҳозир оддий вақтлардагидек – Ғарб Украина фашистлари режими қўли орқали бизга уруш эълон қилгунига қадар бўлган даражада дипломатик алоқаларга эҳтиёж сезмаяпман”, деди вазир.
Ғарб давлатлари, жумладан, Финляндияда Россия дипломатик ваколатхоналари сонининг қисқариши ҳақида гапирар экан, Лавров муносабатларнинг ёмонлашувининг ташаббускори Россия эмаслигини эслатди.

Украина болалари ҳақида

Махсус операция бошланганидан кейин Россия Украинадан 300 га яқин болани эвакуация қилди ва уларни Россия Федерациясидаги оилаларга жойлаштирди ва бу оталиққа олиш асосида эмас, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров журналистларга.
"Гап фақат вояга етмаганларни можаро ҳудудидан хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ҳақида бўлди. Бу болалар мунтазам равишда телерепортажларда кўрсатилади, улар ёзги лагерларда дам олдилар, улар мунтазам ўз фикрларини билдирадилар, ўзларини қандай ҳис қилаётганлари ҳақида айтиб бермоқдалар", - деди вазир.
Россия ҳудудида бўлган украиналик болаларнинг яқин қариндошларига қайтишлари мумкин, бир неча ўнлаб украиналик болалар аллақачон ўз қариндошлари олдига қайтди ҳам, деди Лавров.

МАГАТЭ ва ЗАЭС ҳақида

МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси Запорожье атом электр станциясини ким ўққа тутаётганини жуда яхши билади, аммо бу ҳақда тўғридан-тўғри айтолмайди, деди Лавров.
"Россия ЗАЭСни "портлатишга" тайёрланаяпти деган баёнотлар ғирт ёлғон", - деди Лавров.
"Ядро иншоотини ўзимиз портлатиб юборамиз дейишлари, хўп, бунга изоҳ бериш керакми, бу шунчаки ёлғон, деди вазир онлайн-брифинг чоғида. —Украинанинг ҳозирги раҳбариятининг хатти-ҳаракатлар услуби, бу ҳар қандай бемаъниликни бугунги куннинг энг долзарб вазифаси деб ҳисоблайди ва Ғарбдан бу ақлдан озган ташаббусларни қўллаб-қувватлашни талаб қилади".

Россия ҳеч қачон тинч аҳоли нишонларини ўққа тутмайди

“Бизнинг қуролли кучларимиз, махсус ҳарбий операцияда қатнашаётганлар, улар фуқаролик объектларига ҳужум қилмайди... Яна бир бор такрор айтаман, бизнинг армиямиз ҳеч қачон фуқаролик объектларини атайлаб нишон сифатида танламайди ва ҳеч қачон худди ўққа тутмайди – ҳаммаси ҳарбий инфратузилмага йўналтирилган", - деди вазир.
Лавровнинг сўзларига кўра, Россия томонидан фарқли ўлароқ, украиналик ҳарбий хизматчилар ўз жиҳозларини турар-жой бинолари ҳовлисига жойлаштиради ва тинч аҳоли яшайдиган манзилларни ўққа тутади.

Россия - Африка саммити

Россия-Африка саммитида иштирок этувчи давлатларнинг ярмидан кўпи Ғарб босимига қарамай, энг юқори даражада вакилларини юборадиган бўлди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Деярли барча давлатлар ўз иштирокларини энг юқори даражада тасдиқладилар - бир ёки ўнлаб эмас. Ҳозир эсимда йўқ, лекин Африка давлатларининг ярмидан кўпи ўзларининг энг юқори даражада иштирок этишларини тасдиқладилар, гарча уларга сурбетларча босим ўтказилаётган бўлса-да”, - деди вазир брифингда.
Иккинчи саммит ва Россия-Африка иқтисодий форуми 2023 йилнинг 27-28 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

Россия штабларни йўқ қилишда давом этади

Россия Украина ҳарбийлари ва ғарб ёлланма аскарлари тўпланадиган жойларга зарба беришда давом этади. Украина томонидан фуқаролик объектларидан бундай мақсадларда фойдаланиш — ҳарбий жиноят ҳисобланади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Украина ўз ҳарбийлари билан ёлланма аскарлар, ғарб генераллари ва инструкторларининг ҳар хил учрашувларини ўтказиш учун фуқаролик объектларидан фойдаланаётгани учун Украина айбдор. Агар биз кеча Краматорскда бўлиб ўтган учрашувга ўхшаш учрашувларни топсак, уларни йўқ қиламиз. "Чунки улар бизга уруш эълон қилган одамлар. Лекин украиналиклар ўзларининг оғир қуролларини жойлаштириш учун доимий ва мунтазам равишда фуқаролик инфратузилмасидан фойдаланаётгани учун мен украиналикларни ўргатаётган НАТО давлатларидан бунга эътибор беришларини сўраган бўлардим", - деди вазир.
Лавровга кўра, фуқаро объектларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш ҳарбий жиноят ҳисобланади.

Ғарб яна вақтдан ютмоқчи

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен шу ҳафта Украинадаги можаро дипломатик йўл билан якунланишини айтди. Ваҳоланки у аввалроқ (бошқа Ғарб сиёсатчилари билан бирга) Россияни биринчи навбатда жанг майдонида мағлуб этиб, 1991 йилги чегараларга суриб қўйиш кераклигини айтган эди.
"Бу қандайдир шизофрения ҳолати, уларнинг фикрича ҳамма нарса музокаралар билан якунланиши керак, лекин биринчи навбатда Россия мағлуб бўлиши керак. <...> Бундай бўлинган шахсият вазиятни тўғри бошқаришга ёрдам бермайди. Менимча улар бу можарони вақтинча музлатишга ҳаракат қилмоқдалар. Қандайдир йўл билан ўт очишни тўхтатиш ва Украинани ҳарбий жиҳатдан қайта кучайтириш, янги ҳарбий инфратузилмани яратиш, унга узоқ масофаларга мўлжалланган янги ҳалокатли қуролларни етказиб бериш учун вақт ажратиш мақсадида”, — деди Лавров брифингда.

Путинни ҳибсга олишга ордер

Лавров Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) Россия президенти Владимир Путинга нисбатан қабул қилган қарорини абсурд деб атади.
"Давлат раҳбарларининг дахлсизлиги халқаро ҳуқуқ, тегишли конвенциялар билан кафолатланган. ХЖК қарорларида иммунитет эмас, балки англо-саксларнинг дахлсизлиги туйғуси намоён бўлади. Мен тушунишимча келиб чиқиши покистонлик бўлган, аммо Британия фуқаролигига эга бўлган прокурорни, барча тартиб-қоидаларни четлаб ўтиб, Россия президенти ва болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Белова қарши тезлик билан ордер қабул қилишга мажбурлашган", — деди вазир журналистларга онлайн брифингда.