ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Эртадан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 100 дан ортиқ касблардан бирини эгаллаш истагида бўлган, жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари my.edu.uz электрон платформаси орқали 1 июль кунидан 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.
Платформага:
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;
3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикада 330 та касб-ҳунар мактаби фаолият кўрсатмоқда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида касб-ҳунар мактабларига кундузги ва дуал таълим шакллари бўйича жами 98 042 та қабул параметри тасдиқланган.
Шундан:
Кундузги таълим шакли бўйича – 93 310 та;
Дуал таълим шакли бўйича – 4 732 та.