Намангандаги дам олиш масканида канатга чиққанларнинг канати тўхтаб қолди — видео

Воқеа жойига қутқарувчилар ва масъул ходимлар юборилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган Чодак дам олиш масканида канатга чиққан шахснинг канати тўхтаб қолди. Бу ҳақда “Почтачи” Telegram-канали Наманган ФВБга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда "Чодак дам олиш масканида канатга чиққан одам канати тўхтаб қолибди" деган хабар тарқалган.
Ҳозирда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари, туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазият ва Ички ишлар бўлимларидан ишчи гуруҳ тузилган. Ўрганиб ишлари олиб борилмоқда.