26 ёшли Аббос Усаров ёғоч географик хариталар ишлаб чиқарувчи компания асосчиси. Бир пайтлар у хориждаги ўқишини ташлаб, Ўзбекистонга қайтган ва бозор соҳасини ўргана бошлаган.
"Агар иқтидорли одамлар сизнинг ғояларингизга ишонмаса, улар сиз билан ишлашга кўнмайди. Ҳаммага ҳам пул керак эмас, балки янги очилаётган имкониятлар ва истиқболлар илҳомлантиради", - дейди у.
Тошкентда ўз бизнесини йўлга қўйишга эришган ёш тадбиркор Sputnik мухбирига фаолияти ва муваффақияти ҳақида сўзлаб берди.