Беларусь сенаторлари ШҲТ шартномаларига қўшилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишди

ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилин эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Беларусь Республика Кенгаши (Беларусь парламентининг юқори палатаси) мамлакатнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Қонун лойиҳаси Республика Кенгаши томонидан маъқулланди”, - дейилади юқори палата матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ худди шу куни Беларусь парламентининг қуйи палатаси – Вакиллар палатасини бу қонун лойиҳасини қабул қилган эди.
Ҳужжатни энди Беларусь президенти имзолаши керак.
Қонун лойиҳаси Беларуснинг ШҲТга қўшилиши юзасидан ўтказилаётган ишлар доирасида тайёрланган. Ҳужжат республиканинг ШҲТ аъзоси мақомини олиш жараёни доирасида ташкилот қабул қилган 22 та халқаро шартномаларга қўшилишини назарда тутади.
ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мамлакат 2022 йил 15 июль куни ШҲТга қўшилиш тўғрисида ариза берганди.