ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. АҚШ Конгресси аъзоси Маржори Тейлор Грин Владимир Зеленскийни Украинадаги сайловларни бекор қилгани учун қоралади ва Украина армиясини нацист деб атади. Бу ҳақда РИА Новости Тейлорнинг Twitterʼдаги саҳифасига таянган ҳолда хабар берди.
Сиёсатчи Зеленскийнинг Украина можаросининг экологик оқибатларини муҳокама қилган халқаро ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашувини қуйидагича изоҳлади.
“Ҳар куни яшил армия формасини кийган, сайловни бекор қилган, миллий оммавий ахборот воситаларини назорат қилган ва нацистлар армиясига эга бўлган АҚШ уруш қўзғатувчилари томонидан тўлиқ молиялаштирилган актёр қандайдир тарзда ўз жойига тушмоқда”, - деб ёзади у.
Республикачи Маржори Тейлор Грин бир неча бор Киевни қўллаб-қувватлашга қарши чиққан. У, шунингдек, Конгрессга АҚШ президенти Жо Байденга “конституциявий мажбуриятларни бузганлик” учун импичмент эълон қилиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этиш ниятида эканлигини маълум қилди.