Украинада совет давридаги “Она Ватан” ҳайкали бузиб ташланди – видео

Бундан ташқари, Винники посёлкасидаги “Жангчи” ҳайкалини бузиб ташлашни режалаштиришмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Украинанинг Львов вилоятида “Она Ватан” ҳайкали бузиб ташланди. Бу ҳақда Львов шаҳри кенгаши хабар қилди.

“Бугун Брюховичи шаҳар туридаги посёлкада деколонизация доирасида совет давридаги “Она Ватан” ҳайкали бузиб ташланди”, - дейилган шаҳар кенгаши хабарида.

Бундан ташқари, Винники посёлкасидаги “Жангчи” ҳайкалини бузиб ташлашни режалаштиришмоқда.
Таъкидланишича, ёдгорликнинг тарихий аҳамияти сабаб шаҳарнинг махсус музейига олиб боришади.
“Она Ватан” ҳайкали 1956 йилда Львов кулочилик ва ҳайкалторошлик фабрикада тайёрланган эди.
Украинада совет ва Россия билан боғлиқ географик объектларни қайта номлаш ва уларга қарши курашиш 2015 йилда бошланган. Ўшанда декоммунизация деб аталувчи қонун қабул қилинган эди. 2022 йилга келиб Украина ҳукумати 2,5 мингтадан зиёд ёдгорликни бузиб ташлаган, 900 мингтадан зиёд аҳоли пункти ва 50 мингтага яқин кўча қайта номланган.