AFC U17 ярим финал: Жанубий Корея —Ўзбекистон ўйини қандай якунланди

Ярим финал баҳсида Ўзбекистон жамоаси майдонга оқ кийимда, Жанубий Корея эса қизил рангли либосда майдонга тушишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Бугун Осиё Кубоги U-17 чемпионатининг ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Жанубий Корея жамоалари учрашди.
Жарима майдончасига яқин жойда йўл қўйилган қоидабузарлик туфайли Ўзбекистон дарвозасига жарима тўпи белгиланди.
Корея жамоаси аъзоси Бак Инву ушбу тўпни Ўзбекистон дарвозасига йўналтирди ва ўйиннинг 31 дақиқасида гол уришга муваффақ бўлди.
Кейинги 14 дақиқа ва иккинчи таймнинг 45 дақиқаси ҳамда қўшиб берилган 7 дақиқа ичида ҳам ҳисобни ўзгартиришнинг иложи бўлмади.
Шу тариқа U17 Осиё кубоги ярим финалида Ўзбекистон 1:0 ҳисобида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди.
Финалда Жанубий Корея Япония жамоаси билан учрашади.