ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Бугун, 29 июнь куни Тошкент вақти билан соат 09:58 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди, дея хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Зилзила координаталари: 37,35 градус шимолий кенглик; 71,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,1. Чуқурлик 139 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 478 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сўх туманида 2 балл, 301 км;
Узун туманида 2 балл, 307 км;
Фарғона туманида 2 балл, 328 км;
Қувасой шаҳрида 2 балл, 329 км;
Шўрчи туманида 2 балл, 329 км;
Риштон туманида 2 балл, 336 км;
Ўзбекистон туманида 2 балл, 337 км;
Фарғона шаҳрида 2 балл, 338 км;
Денов туманида 2 балл, 342 км.