Россияда Африкадан Ўзбекистонга жўнатилган бананлар орасида 50 кг кокаин аниқланди - фото

Санкт-Петербург портида бананлар орасига жойлаштирилган 50 кг кокаинни аниқланди. Юклар Ўзбекистонга етказиш учун мўлжалланган бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург портида божхоначилар бананлар орасига жойлаштирилган 50 кг кокаинни аниқлашди. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатларга кўра, юклар Африка қитъаси давлатларидан Европа орқали Ўзбекистонга турли денгиз кемаларида транзит йўли кетаётган бўлган.
1 / 4

Россияда Африкадан Ўзбекистонга жўнатилган бананлар орасида 50 кг кокаин аниқланди

2 / 4

Россияда Африкадан Ўзбекистонга жўнатилган бананлар орасида 50 кг кокаин аниқланди

3 / 4

Россияда Африкадан Ўзбекистонга жўнатилган бананлар орасида 50 кг кокаин аниқланди

4 / 4

Россияда Африкадан Ўзбекистонга жўнатилган бананлар орасида 50 кг кокаин аниқланди

Гиёҳвандлик воситаси контейнерни сканерлаш чоғида аниқланган. Текширув натижасида плёнкага қадоқланган, оқ кукун солинган 50 дона брикет топилган. Экспертиза давомида бу модда кокаин гиёҳвандлик моддаси экани тасдиқланган. Аниқлик киритилишича, топилган кокаиннинг умумий қиймати 450 миллион рублдан ошади.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 229.1-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари контрабандаси”) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу модда бўйича энг максимал жазо умрбод қамоқ жазосини назарда тутади.