Қирғизистонда полиэтилен пакетлардан фойдаланиш тақиқланиши кутилмоқда

2024 йил 1 январдан Қирғизистонда полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш тақиқланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Қирғизистон парламенти бир марталик елим пакетларни мамлакатга олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.
Ҳужжат имзоланиш учун Қирғизистон президентига юборилган.
2024 йил 1 январдан полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш тақиқланади, келгуси йилнинг 1 июнидан эса дўконларда сотиш ва беришга тақиқ жорий этилади.
Полимер пакетлар ўрнига биологик парчаланадиган қадоқлашдан фойдаланилади.