Ўзбекистонда "Ҳамдўстлик болалари" форуми қандай ўтди — видео

МДҲнинг бир неча республикаларидан келган мактаб ўқувчилари иштирокидаги "Ҳамдўстлик болалари" форуми дўстлик ва илиқлик муҳитида бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистонда МДҲга аъзо давлатларнинг “Ҳамдўстлик болалари” саккизинчи халқаро маданий-маърифий форуми ниҳоясига етмоқда.
Тадбир 23-29 июнь кунлари Тошкент вилоятидаги "Семурғ" болалар оромгоҳида бўлиб ўтди. Ундан кўзланган асосий мақсад болалар ва ёшларни яхши қўшничилик ва ҳамкорлик руҳида тарбиялаш бўйича халқаро платформа яратишдан иборат бўлди.
Жорий йилда форумда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 10 нафар мактаб ўқувчиси ва уларнинг устозлари иштирок этди.
Форум доирасида ҳар бир делегация ўз мамлакатининг миллий анъана ва анъаналарини намойиш этди. Шунингдек мактаб ўқувчилари турли хил экскурцияларга боришди, кўргазмаларга ташриф буюришди ва маҳорат дарсларида иштирок этишди.
Форум қандай ўтгани ва иштирокчиларининг таассуротлари билан видеолавҳамизда танишинг.