Ўзбекистон 5 ойда 3 мингдан ортиқ электромобиль импорт қилди

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 846 тага ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 120 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 3 816 дона электромобиль импорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 846 тага ошган.
Ўзбекистон жорий йилнинг апрель ойида хорижий давлатлардан 876 дона электромобиль импорт қилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 миллион долларга тенг бўлган 2 180 дона электромобиль импорт қилган.