Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқотлар, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани таъкидланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Унинг бугунги Туркманистонни ривожлантириш, икки мамлакат ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари Қурбон ҳайити билан бир-бирини табриклади. Ўзбекистон президенти янги Арқадағ шаҳри расман очилгани муносабати билан ҳам Гурбангули Бердимуҳамедовни қутлади.
Телефон мулоқоти чоғида икки мамлакат ўртасида савдо, инвестициялар, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Барча даражаларда самарали мулоқотлар, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани таъкидланди.
Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.