Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Фақат бизнес: АҚШнинг мўъжизавий қуроли Украинада иш бермади

Ғарб, нашрларига кўра, Украинадаги можаро Ғарб техникаси учун "мутлақ синов майдони ва қимматбаҳо ахборот манбаи" экан. Унда ҳар куни қурбон бўлаётган минглаб украин аскарлари тажриба қуёнчаларими?
Sputnik
Украина Қуролли кучларининг "қарши ҳужуми" давомида Ғарб техникасининг кўп сонли йўқотишларини ҳатто Ғарбда ҳам сезмасликнинг иложи бўлмади. "The National Interest" охир-оқибат шундоқ ҳам аниқ бўлган фактларни қайд этиб "Сиз нимани хоҳладингиз?!" қабилида оқловчи мақола чоп этди.
Мақоларининг асосий мазмуни — "Америка ҳарбий техникаси Украина армияси учун жуда хавфли ва ноқулай" бўлиб чиқди. Ғарб томошабинларига узоқ вақт давомида мақталган Американинг "забт этувчи" қуроллари" аслида бутунлай яроқсиз экан. Масалан, "жанговар синовдан ўтган ва бузилмайдиган" "Абрамс" танклари, Украинада умуман жанг қила олмайди. Чунки оғирлиги туфайли улар Украина лойига ботиб қолади, уларнинг остида кўприклар вайрон бўлади, Украинада улар учун ёқилғи йўқ (авиация бензини) ва дала ва жанговар шароитларда уларни таъмирлаш ҳам ўта мушкул. Масалан, шикастланган оптикани алмаштириш учун "Абрамс"ни деярли гусеницасигача демонтаж қилиш ва бутун электрон ускуналарини алмаштириш керак. Бундан ташқари, буни фақат қаҳва машиналари бўлган махсус Европа омборларида амалга ошириш мумкин ва "Абрамс"нинг ўзини таъмирлаш Ғарб мутахассислари орасида очиқчасига "ердаги дўзах" деб аталади.
"Абрамс"лардан фарқли ўлароқ, Американинг "Страйкер" зирҳли транспортёри аллақачон қарши ҳужумда иштирок этган ва Украина Қуролли кучларининг бошқа зирҳли техникалари каби ёнишга ҳам улгурган. Аммо, мақолада ёзилишига кўра, гап бизнинг аскарларимизнинг маҳоратида эмас экан. Мақола муаллифларининг сўзларига кўра, "Страйкер"нинг ўзи "ўлим тузоғи" ҳисобланар экан. Унинг кўплаб туғма муаммолари бор экан- заиф ва нотўғри зирҳланиш, ғилдирак остидан отилган лой двигателга тушиши, ишламайдиган буйруқ мониторлари хавфсизлик камарлари. Айтишларича, "Страйкер" ағдарилса, унинг ичидаги ҳамма нарса аралаш-қуралаш (каша) бўлиб кетар экан.
Бунга осонгина ишониш мумкин: Патрушев Хавфсизлик Кенгашининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида Владимир Путинга маълум қилган маълумотларга кўра, 4 июндан 21 июнга қадар Россия Қуролли кучлари Украинадаги мингга яқин пиёда аскарларнинг жанговар машиналари, бронетранспортёрлари ва зирҳли транспорт воситаларини йўқ қилган. Украина Қуролли кучларининг зирҳли транспорт воситалари, уларнинг ярмига яқини Ғарбий "мўъжизавий машиналар" Stryker", "Bradley", "Marder", "MaxxPro", "Humvee" ва M113 лардир.
Қарши ҳужумда иштирок этган "дунёдаги энг яхши танклардан бири Леопард 2"нинг ҳам анчаси ёнди. Патрушевнинг сўзларига кўра - 13, Киев томонидаги манбаларга кўра улар 40 га яқин йўқотилган. Яна "дунёдаги энг яхши қуролларлар бири" немис PzH 2000 ўзиюрар тўпи ва ўнлаб Американинг М777 гаубицалари. Бу мўжизавий қуроллар ўнлаб снаряд отилганидан сўнг ишдан чиқар экан.
Умуман айтганда, махсус операция Ғарбнинг мақтови кетган ва "дунёда энг зўр" қуроллари ҳақидаги афсоналарнинг пучга чиқарди. Дастлаб Украина аскарлари "сиғинган" Javelin гранатомётлари ғарб ОАВларининг биринчи саҳифаларидан йўқ бўлди. Кейин "рус радарларини йўқ қилувчиси" дейилган "Switchblade 300" дронлари ва "Stinger" дронлари ва бошқа оғиз кўпиртириб мақталган мўъжизавий қуроллар ҳам оғиздан қолди.
Энг камтарин ҳисоб-китобларга кўра, биз Киевга етказиб берилган барча Ғарб қуролларининг камида учдан бир қисмини йўқ қилдик ва бугунги кунда Россия ҳарбий саноати жами Ғарб давлатларидан кўра 5-7 баравар кўпроқ ўқ-дориларни ишлаб чиқармоқда. Демак биз Украинага етказиб берилаётган ҳамма нарсани "юмшоқ суфлега" айлантира олишини англатади.

Энг қизиғи, Киев режимининг ғарбий кураторлари улар етказиб бераётган жиҳозларини нима кутаётганини яхши билишади. Шу ўринда ўз ўзидан савол туғилади: нега улар Киевга йўқ қилиниши кафолатланган қурол-аслаҳалар етказиб беришда давом этмоқда? Улар нима сабабдан ёниб кетиши кафолатланган "Абрамс" танклари ва уриб туширилиши аниқ бўлган F-16 самолётлари учун украин экипажларини тайёрлашмоқда?

Жавоблар оммага очиқ, чунки Ғарб буни яширмайди.
CNN нашрига кўра, АҚШ ва НАТО ҳарбий етакчилари Украинадаги можарони Ғарб қуролларини саноати ривожланган давлат билан урушда илк бор “мутлақ синов майдони" деб ҳисоблашмоқда. Яъни Ғарб ҳарбий саноати учун Украина - кучли рақибга қарши муайян қуроллардан фойдаланишда "жуда қимматли ахборот манбаидир".
Украинага қурол етказиб беришдан миллиардлаб доллар даромад олаётган Ғарб корпорациялари учун бундай маълумотлар ҳақиқатан ҳам бебаҳодир ва америкаликлар уни олиш учун исталганча техникани қурбон қилишга тайёр.

Аммо, ғарб техникаси билан бир қаторда Украина Қуролли кучларининг ўн минглаб аскарлари ҳам йўқ қилинаётгани, эътиборидан четда қолмоқда. Ғарбда ким ҳам украиналикларга ғамхўрлик қиларди?

Украина аскарларининг заифлашган руҳини сақлаб қолиш учун уларнинг мияси сўнгги дамга қадар навбатдаги мўъжизавий қурол ҳақидаги афсоналар билан тўлдирилади, аммо бу муқаррар натижани ўзгартирмайди.
Россия армияси бутун дунёга Ғарбнинг мақтовли қуроллари бизнинг ғалабамизни тўхтата олмаслигини ва мўъжиза содир бўлмаслигини аллақачон исботлади.
Қандай бўлмасин, биз бошлаган ишимизни тугатамиз, чунки рус снарядлари Ғарб технологиясининг ажойиб хусусиятларидан хабардор эмас, у бор кучи билан душманга зарба беради ва уни керакли жойга - жаҳаннамга юборади.