ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Дунёнинг етакчи самолёт ишлаб чиқарувчиси Airbus (Аирбус) шу ҳафта биринчи марта Европалик мижозга Хитойда йиғилган самолётни сотди. Бу ҳақда чоршанба куни "Синхуа" агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, сотилган А321neo самолёти Хитой шимолидаги Тянцзин шаҳридаги заводда йиғилган. Харидор Венгриянинг Vizz Air ("Визз Аир") компанияси бўлди - Марказий ва Шарқий Европадаги энг йирик арзон авиаташувчилардан бири.
Тянцзиндаги Airbus етказиб бериш маркази изоҳлаганидек, бу келишув самолёт ишлаб чиқарувчиси учун "асосий босқич" бўлди. Келгусида компаниянинг Хитойда йиғилган самолётларини харид қилиш бўйича буюртмалар сони ортиши кутилмоқда.
А321neo - Airbus А320 оиласидаги энг катта самолёт. У 244 йўловчини сиғдира олади.
Airbusнинг Тянжиндаги ишлаб чиқариш заводи 2008 йилда ишга туширилган бўлиб, компаниянинг Европадан ташқаридаги биринчи тўлиқ йиғиш линияси. 14 йил давомида ушбу заводнинг конвейердан А320 серияли 600 дан ортиқ самолётлари чиқди.