ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. “Марказ” қўшинлари гуруҳи Су-34 қирувчи-бомбардимончилари Красний Лиман йўналишида Украина ҚКнинг қўмондонлик пункти, таянч пункти ва ҳарбийларининг вақтинчалик жойлаштириш пунктини йўқ қилди, деди “Марказ” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Александр Савчук РИА Новостига.
"Красний Лиман йўналишида “Марказ” қўшинлари гуруҳининг Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолётлари ҳаводан зарба берди, натижада душманнинг қўмондонлик пункти, истеҳкоми ва вақтинча жойлаштириш пункти йўқ қилинди, — деди у.
Гуруҳнинг ҳужум ва армия авиацияси экипажлари Украина қўшинларининг аскарлари ва ўқ отиш кучи тўпланган 10 дан ортиқ ҳудудларга ракета зарбаларини берди, деб қўшимча қилди Савчук.
Червоная Диброва қишлоғи ҳудудида “Солнцепёк” экипажи душман қалъасини йўқ қилди.
“Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида, шунингдек, Торский участкасида Украина Қуролли кучларининг 63 ва 67-механизациялашган бригадалари бўлинмалари артиллериядан ўққа тутилди”, — деб хулоса қилди матбуот маркази раҳбари.