ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Россиянинг Самара шаҳрида юз берган аварияда 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Мусофир/мигрант Telegram-канали Қирғизистон ТИВга таяниб хабар берди.
"ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди — икки нафар Қирғизистон фуқароси (1992 ва 1979 йилларда туғилган бир эркак ва бир аёл) ҳамда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси", - дейилган қўшни республика ТИВ хабарида.
7 киши (1988, 1990, 1993, 1993, 1994, 1996, 2003 йилларда туғилган эркаклар) касалхонага ётқизилган.
Ҳозир бахтсиз ҳодиса сабаблари ва воқеа билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқаролар билан боғлиқ ЙТҲ юзасидан ҳозирча расмий маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самара трассасида 2 та "Honda Stepwgn" ва "Hyundai Elantra" автомобилнинг тўқнашуви оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.