Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Ҳали бунақасини кўришмаган”: АҚШда Путиннинг Украинадаги навбатдаги қадамини айтишди

АҚШ қуролли кучлари полковниги Макгрегор: Россия армияси Украина шарқидаги барча ҳудудларни озод қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Киев режими билан можарода Россия президенти Владимир Путиннинг навбатдаги қадами — Украина шарқидаги барча ҳудудларни тўлиқ озод этиш бўлади, деди Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор YouTube’даги "Judging Freedom" каналида.

"Россия халқи бу можаро аниқ ғалаба билан якунланишини истайди. Ўйлайманки, Путин бу ҳақда билади", - дейди эксперт.

Экспертнинг таъкидлашича, Россия етакчиси ўз қўшинлари билан Украинанинг барча шарқий ҳудудларини тўлиқ озод қилади, Киев ёки Ғарбдан ҳеч қандай жавоб бўлмаса, Россия армияси яна ғарбга қараб бориши мумкин.
"Биз бундан ҳам шиддатли ва ҳал қилувчи ҳужумни кутишимиз мумкин, биз ҳали бунақасини кўрмадик", - дея хулоса қилди МакГрегор.
Аввалроқ Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Украина қуролли кучлари Россия мудофаа позицияларига ҳужум қилишга урунишда 15 минг кишини йўқотганини маълум қилганди.
“Муддатлар аниқ”: америкалик разведкачи Украина қачон мағлуб бўлишини айтди