БААдаги осмонўпар бино ёниб кетди — видео

БАА фуқаро мудофаа кучларининг ўт ўчириш бўлинмалари йирик ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) шимолидаги Ажман шаҳар-амирлигида осмонўпар бино ёниб кетди. Бу ҳақда РИА Новости Ajman News нашрига таяниб хабар берди.
Айтилишича, БАА фуқаро мудофаа кучларининг ўт ўчириш бўлинмалари йирик ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган. Олов деярли бутун бинони қамраб олган.
Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.