ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. “Вагнер” хусусий ҳарбий компания раҳбари Евгений Пригожинга қарши қуролли исён уюштириш бўйича жиноий иш ёпилгани йўқ, деб хабар берди РИА Новости агентлигига Бош прокуратурадаги манба.
“Пригожинга нисбатан жиноий иш тугатилгани йўқ”, — деди манба, бошқа тафсилотларга аниқлик киритмади.
24 июнга ўтар кечаси “Вагнер” кучлари Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штаб-квартирасини эгаллаб олди. Бу Пригожиннинг Россия ҳарбийлари хусусий ҳарбий компаниянинг орқа лагерларига ракета ва бомбали ҳужумлар уюштиргани ҳақидаги баёнотлари фонида юз берди. Буни Мудофаа вазирлиги ҳам, ФХХ ҳам рад этди.
Владимир Путин "вагнерчилар"нинг ҳаракатларини жиноий авантюра деб атади, Пригожинга қарши қуролли исён уюштирганлик учун жиноий иш очилди.
Эртаси куни Беларус президентининг матбуот хизмати Александр Лукашенко Пригожин билан музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берди, натижада “Вагнер” жангарларининг Россия бўйлаб юришини тўхтатиш ҳақида таклифни қабул қилди.
Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков шанба куни кечқурун “Вагнер” раҳбари Беларусга жўнаб кетишини ва жиноий иш тўхтатилишини айтганди.