ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Бугун, 26 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар Мино водийсига йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Зиёратчилар гуруҳ раҳбарлари бошчилигида автобуслар билан Мино майдонига бориб, Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган чодирларга жойлашди.
© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
“Баҳаво, кенг ва текис ҳудудда қад кўтарган мазкур чодирларнинг ҳар бири юмшоқ ўринлар, совуткичлар билан жиҳозланган. Озода, саранжом-саришта ушбу масканда ҳар қадамда салқин ичимликлар билан тўлдирилган махсус идишларни кўриш мумкин. Чодирлар олдига қўйилган самоворларда эса чой қайнаб туради. Мино водийсида зиёратчиларимиз фақат дуо ва ибодат билан машғул бўладилар”, - дейилади хабарда.
© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Маълумот учун, зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни Mинoдa ҳожилар ибодатда бўладилар.