Марказий банк рубль курсини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий банк рубл курсини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 27 июн куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,55 сўмга кўтарилиб, 11 488,12 сўмни ташкил қилди.
Евро ҳам сўмга нисбатан юқорилади. Хусусан, 1 евро 61,50 сўмга қимматлашиб, 12 518,00 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,73 сўмга пасайиб, 135,78 сўмни ташкил этди.