ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Украина фуқаролари жанг майдонида ҳалок бўлаётган бир пайтда, Владимир Зеленский давлат ерларини сотмоқда, деди Ирландия парламенти депутати Мик Уоллес.
Украинага етказилган зарар жуда катта ва афсуски, Зеленский савдо ишлари билан шуғулланиш учун можародан фойдаланди. <...> Ишчи синф украиналиклар нима учун ўлмоқда? — деб сўради у.
Парламент аъзосининг таъкидлашича, Украина қишлоқ хўжалигига мўлжалланган уч миллион гектардан ортиқ ер энди Ғарбда жойлашган компаниялари эгалик қилмоқда.
Уоллес бир неча бор Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирган ва бу можародан фақат Ғарб давлатлари манфаат кўришини таъкидлаган.