Европарламент депутати: Россияга қарши санкциялар Европанинг ўзи учун ҳалокатли

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи аста-секин рецессия ва саноатсизланиш сари бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Россияга қарши янги санкциялар Европа учун вайрон қилувчи. Бу ҳақда Европа парламенти депутати Иван Вилибор Синчич маълум қилди.
“Санкциялар Европа учун ўзини ўзи вайрон қилувчи. Ҳозиргача аксарият товарлар Европага воситачилар орқали келарди, бироқ улар анча қиммат эди ва бу Европанинг рақобатбардошлигига путур етказади”, - деди депутат “Известия” нашрига берган интервьюсида.
Унинг фикрига кўра, Европа Иттифоқи аста-секин рецессия ва саноатсизланиш сари бормоқда.
23 июнь куни ЕИ Россияга қарши 11-санкциялар тўпламини расман тасдиқлади. Россия ТИВ бунга жавобан Россияга кириши тақиқланган ЕИ вакилларининг рўйхатини кенгайтирди.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.