ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Европа “барча маъноларда” ҳалокатга яқинлашмоқда, чунки “ҳарбий руҳий касалликдан” воз кечишга тайёр эмас. Бу ҳақда Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто маълум қилди.
“Европа борган сари ҳалокатга яқинлашмоқда, афсуски, барча маъноларда. Ҳозир ҳам янада каттароқ ҳалокатнинг олдини олиш ва кўплаб минглаб ҳаётларни сақлаш қолиш мумкин бўларди, бироқ бунинг учун ҳарбий руҳий касалликдан чиқиб олиш керак бўларди. Бироқ менда бу бугунги Люксембургдаги ЕИ мамлакатлари ТИВ раҳбарлари кенгашида рўй бериши борасида хомхаёл йўқ”, - деб ёзди Сийярто ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.
Венгрия ҳукумати Украинадаги можаро тинч йўл билан ҳал қилишини тарафдорлигини айтган ва Россияга қарши санкцияларга қарши чиқиб келади. Будапешт Украина армиясига қурол-яроғ етказиб бериш фақат можарони чўзиши ва уни ҳал қилишда ёрдам бермаслигини таъкидлаб келади.