ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Хоразмда "Damas" ҳайдовчиси Хива шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.
Маҳалий ОАВлар хабарига кўра, воқеа 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси соат 00:10 ларда Хива шаҳар ИИБ маъмурий биноси олдида юз берган. Маст ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган Хива шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборган ва машинани ҳодиса жойида қолдириб, номаълум томонга яширинган. Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ҳайдовчи қўлга олинган.
Бош прокуратура хабарида ёзилишича, жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.