АҚШ сиёсати сабабли дунё доллардан воз кечмоқда – ХВЖ вакили

Россиядан Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори: АҚШнинг ўзи дунёни долларга муқобил қидиришга олиб келган вазиятни яратди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik АҚШнинг ўзи дунёни долларга муқобил қидириш вазиятини яратди, дейди Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Россиядан бўлган ижрочи директори Алексей Можин РИА Новостига берган интервьюсида.
“Америкаликларнинг ўзи доллар ўрнини босадиган валюта қидириш муқаррар вазиятга олиб келди. Ва биз ҳозир вазият кечаётганини кўриб турибмиз”, - дейди у.
Хусусан, Можиннинг айтишича, айни пайтда дунёда бошқа миллий валюталардан, жумладан, Хитой юанидан кўпроқ фойдаланишмоқда. “Кўриб турибмизки, эронликлар ҳам, бразилияликлару саудияликлар ҳам савдо-сотиқни юанда нафақат Хитой билан, балки учинчи мамлакатлар билан ҳам олиб боришмоқда”, - дея таъкидлайди у.
Экспертнинг таъкидлашича, америкаликлар долларнинг тақдиридан кўпроқ ташвишланмоқда ва бу валютадан воз кечиш анча тез ривожланяпти.
Можиннинг фикрича, долларнинг жаҳон иқтисодиётида захира валютаси ва асосий тўлов ва жамғарма воситаси сифатида ўйнаган ролининг асосий омили муқобил вариантларнинг йўқлиги эди.

“Албатта бу ягона омил эмас. Американинг ҳарбий қудрати ҳам аҳамиятга эга, валютани ҳимоя қилади. Америка иқтисодининг ҳажми, молия сектори ҳам омиллардир, лекин барибир асосийси муқобилларнинг йўқлиги”, - дейди ижрочи директор.

Унинг қўшимча қилишича, доллар миллий валюта бўлиб, у “бир давлатнинг миллий манфаатлари, иқтисодий ва молиявий мажбуриятлари учун” муомалага чиқарилади. Шунинг учун дунёда бу қадар кенг қўлланилиши нотўғри.