ТОШКEНТ, 26 июнь – Sputnik. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон U17 ёшлар терма жамоаси Осиё Кубоги 1/4 финал босқичида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушиб, рақибларини 0:2 ҳисобида мағлуб этди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Саудия Арабистони терма жамоасига ёрдам бермади ва 19-дақиқада пенальти - Ал-Бишри Наваф ўзбек жамоаси дарвозасига аниқ зарба бера олмади.
Иккинчи бўлимда эса ўйиннинг 79-дақиқасида араб спортчиси Ал-Бурайх Маҳмуд ўз дарвозасига гол урди. Саудияликларга иккинчи ғалаба келтирган гол 84-дақиқада Дилшод Абдуллаев томонидан киритилди.
Мусобақа регламентига кўра, 1/4 финалда ғалаба қозонган Ўзбекистон терма жамоаси нафақат турнирнинг ярим финалига, балки Осиё футбол конфедерацияси номидан U17 жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Ушбу ўйин Бангкок шаҳрининг “Таммасат” стадионида бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик футболчилар оқ-кўк либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланди. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланди.