ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Россиянинг Москва вилоятида ўтаётган конкур бўйича “Maxima Masters Eurasia league” мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсларида энг яхши натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, кичик доира йўналишида кечган жамоавий баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Беллашувларда қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди: Нуржан Туякбаев, Иброҳим Йўлдошев, Бекзод Рўзмуҳаммедов, Хуршидбек Алимжонов.