Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистон уламолари Маккада учрашди

Таъкидланишича, ушбу йиғилиш Қозоғистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Кеча, 24 июнь куни Макка шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистон уламолари мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу йиғилиш Қозоғистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил этилди. Унда Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбой ҳожи Тағанули, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, муфтий доктор Али Эрбош, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов иштирок этди.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистон уламолари Маккада учрашди
Улар туркий халқларнинг дўст-у биродарлиги, иттифоқлиги ҳамда айни кунлардаги ҳаж мавсуми ҳақида сўз юритди.