Туркия Россиядаги вазиятни тартибга солишга ҳисса қўшишга тайёр — Эрдоған

Эрдоған ва Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Унда Россиядаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлар чоғида Анқара вазиятни ҳал қилишга ҳисса қўшишга тайёрлигини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Суҳбат чоғида Россиядаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, мулоқот давомида Эрдоған “биз Туркия сифатида тинчлик ва осойишталик шароитида воқеаларнинг тезроқ ҳал этилишига ҳисса қўшишга тайёрмиз”, дея қайд этган.
Эрдўғон Путинга Туркиянинг Россиядаги вазиятни тартибга солишга ҳисса қўшишга тайёрлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилганини айтган эди.