Шимолий Корея ярим оролдаги фаоллик учун АҚШга "жавоб қайтариш" билан таҳдид қилди

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Корея ярим оролидаги кучайган ҳарбий фаоллигига жавоб беришга ваъда берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШга Корея ярим оролидаги фаоллик учун жавоб қайтариш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда РИА Новости Шимолий Корея марказий ахборот агентлигига таяниб хабар берди.
Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ ишлари бўйича департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, Вашингтон Қўшма Штатлар иттифоқчиларни ҳимоя қилиш баҳонасида ўз стратегик активларини жойлаштиришни кенгайтирса ва “аниқ тажовузкор характердаги” ҳарбий машғулотлар қанчалик кўп ўтказса, хавфсизликка таҳдид шунчалик реал бўлишини билиши керак.

“Биз қаттиқ огоҳлантирамизки, агар биз Корея ярим оролида ва минтақада АҚШнинг кучайган ҳарбий чора-тадбирлари сони ва провокациялари даражаси ортиб бораётганини кўрсак, КХДРнинг қарши чоралари кўлами ва ҳаракатлари янада оғирроқ ва тажовузкор бўлади”, - дейилади хабарда.

ТИВнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар КХДР миллий манфаатларини менсимаслик, Шимолий Кореяга таҳдид солувчи ҳаракатларни тўхтатмаслик ва Пхенянга қарши сиёсатни йўқ қилиш бўйича аниқ чоралар кўрмасдикда давом этар экан, у ҳолда КХДР томонидан ўзининг “қонуний мудофаа ҳуқуқи”ни амалга оширишда ҳеч қандай тўсқинлик ёки назорат бўлиши мумкин эмас.