ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Биз воқеалар сценарий бўйича кетиши, ақлдан озган жиноятчилар буни қанчалик хоҳламасин бандитлар ядро қуролига эга бўлишларига йўл қўймаймиз. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ Медведев воқеаларнинг ривожланиши ҳарбий қўзғолонни уюштирган шахсларнинг ҳаракатлари пухта ўйлангани ва уюштирилган давлат тўнтариши схемасига тўлиқ мос келишини кўрсатганини қайд этди.
"Очиғи, бу пухта ўйланган ва режали операция бўлиб, ундан мақсад мамлакатда ҳокимиятни қўлга олишдир", - деди у.
У ўз сўзида "ишларнинг бундай бўлишига йўл қўймаймиз. Ақлдан озган жиноятчилар ва уларнинг мухлислари буни қанчалик хоҳламаслар ҳам”, дея қайд этди.