Россия "Вагнер" раҳбарига қарши исёнга даъват туфайли жиноий иш қўзғатди

Россия ФХХ “Вагнер” ХҲК раҳбари Евгений Пригожиннинг қуролли исёнга чақирилгани бўйича жиноий иш қўзғатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) "Вагнер" Хусусий ҳарбий компания (ХҲК) раҳбарига қарши исёнга даъват туфайли жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда РИА Новости Миллий аксилтеррор қўмитасига таяниб хабар берди.
Россия ФХХ “Вагнер” ХҲК раҳбари Евгений Пригожиннинг қуролли исёнга чақирилгани бўйича жиноий иш қўзғатди.
Департаментнинг таъкидлашича, гуруҳ асосчиси номидан тарқатилган барча баёнотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.
“Шу муносабат билан Федерал хавфсизлик хизмати қуролли исёнга чақириш факти бўйича жиноий иш қўзғатди. Биз ноқонуний хатти-ҳаракатларга зудлик билан чек қўйишни талаб қиламиз”, — дейилади қўмита баёнотида.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Евгений Пригожин номидан Вагнер гуруҳининг орқа лагерларига “зарба бергани” ҳақида эълон қилинган барча маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилганди. Вазирлик бу айбловларни ахборот провокацияси деб атади. Шунингдек, улар Россия қўшинлари Украина Қуролли кучлари билан тўқнашув чизиғида махсус операция ўтказилаётган ҳудудда жанговар топшириқларни бажаришда давом этаётганини таъкидладилар.