ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳарбий ҳолатни бузганлик учун 30 суткага қамоққа олишга рухсат берувчи қонунни имзолади.
Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 3.9-моддаси 1-қисми (“маъмурий қамоққа олиш”) “фавқулодда ҳолат” деган сўзлардан кейин “ҳарбий ҳолат” деган сўзлар билан тўлдирилди.
Шунингдек, 20.51-модда "Ҳарбий ҳолатни бузиш" ҳам қўшилади.
Агар ушбу ҳаракатлар жиноий жавобгарликка тортиладиган қилмишни ўз ичига олмаса, фуқароларга беш юздан минг рублгача маъмурий жарима солишга ёки ўттиз кунгача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Мансабдор шахсларга - мингдан икки минг рублгача ёки ўттиз суткагача маъмурий қамоққа олиш назарда тутилган.
Бундай ҳолда, транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда содир этилган ҳаракатлар уни мусодара этишга сабаб бўлади.