ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан келган юзга яқин мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари Олий Мажлис Сенатида бўлди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Республикада МДҲ иштирокчи давлатларининг “Ҳамдўстлик болалари” 8-халқаро маданий-маърифий форуми бўлиб ўтмоқда.
Танзила Нарбаева
© Сенат Олий Мажлиса
Форум доирасида Сенати раиси Танзила Нарбаева ҳамда парламент аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Сенат Раиси ёш меҳмонларни қутлар экан, ушбу муҳим халқаро форумни Ўзбекистонда ташкил этиш ва ўтказиш катта шараф эканини таъкидлади.
Танзила Нарбаева ва Ҳамдўстлик болалари
© Пресс-служба Сената Олий Мажлиса
“Ҳар бир давлат делегацияси Ҳамдўстлик давлатларидан келган тенгдошлари билан муҳокама қилиш учун турли тақдимотлар, ғоя ва таклифлар билан пухта тайёргарлик кўрган ҳолда етиб келди. Умид қиламанки, бундай мулоқот ёшлар манфаатларига мос келадиган янги ташаббус ва ғояларни илгари суриш имконини беради, – деди Танзила Нарбаева.
Жонли тарзда ўтган мулоқот давомида форумнинг иштирокчилари Сенат Раисига турли мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.