ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Москва душанба кунини ишланмайдиган кун деб эълон қилди. Бу ҳақда Россия пойтахти мэри Сергей Собянин Telegram-каналида маълум қилди.
“Хатарларни минималлаштириш мақсадида мен тезкор штаб доирасида душанбани ишланмайдиган кун деб эълон қилишга қарор қилдим - узлуксиз циклдаги ҳокимият ва корхоналар, ҳарбий-саноат комплекси, шаҳар хизматлари бундан мустасно”, - деб ёзади у.
Собянин москваликларни имкон қадар шаҳар бўйлаб саёҳат қилмасликка чақирди. Шунингдек, у айрим маҳаллаларда ва йўлларда транспорт ҳаракати ёпилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Фавқулодда вазиятлар ва ҳодисалар ҳақида 112 рақамига ўз вақтида хабар беринг”, — дея қўшимча қилди у.
Москвада аксилтеррор операцияси режими давом этмоқда. Шаҳар илгари эълон қилинган оммавий тадбирларни бекор қилди ёки кейинга қолдирди. Шаҳар мэри фуқароларни хотиржамликка ва фақат расмий ахборот манбаларига ишонишга чақирди.