Тоқаев Марказий Осиё хавфсизлигини кучайтиришга чақирди

Қозоғистон етакчисининг таъкидлашича, вақт сифатли янги интеграция қилинган ёндашувларни шакллантиришни талаб қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасида сифатли янги ёндашувларни ишлаб чиқмоқ зарур. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев Олмаотада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашувида видеомурожаат шаклида нуқт сўзлаётиб маълум қилди.
“Ҳозирги пайтда ахборот алмашишни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизлик соҳасидаги мувофиқлаштиришни оширишга оид алоҳида чоралар етарлича эмас деб ҳисоблайман. Вақт сифатли янги интеграция қилинган ёндашувларни шакллантиришни талаб қилмоқда. Ишончим комилки, мазкур учрашув бу учун яхши замин яратади”, - деди Тоқаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон иқтибос келтирган.
Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирги шароитларда минтақа учун барқарорликни сақлаш ва бутун чегаралар бўйлаб хавфсизликни мустаҳкамлаш энг муҳим вазифа саналади.
“Бу масалани биз ҳамкасблар билан 2022 йил октябрида Остонада бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё-Россия” форматидаги биринчи учрашувида батафсил муҳокама қилгандик. Хавфсизлик ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинган”, - деди у.
Тоқаевнинг таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашувларининг механизми бу йўналишда аниқ ёндашувлар ва ечимларни шакллантиришга кўмаклашади.
“Гибрид метод ва ахборот технологияларини қўллаб, минтақадаги вазиятни издан чиқаришга бўлган уринишларга муносабат билдиришнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш муҳим”, - деди Қозоғистон етакчиси.