Ўзбекистон ва Тожикистон вилоятлари қатор соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги 30 дан ортиқ турли соҳа вакилларидан иборат делегация Тожикистонда бўлиб турибди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Наманган ҳамда Тожикистоннинг Сўғд вилоятлари ўртасида йўл харитаси имзоланди, дея хабар берди Наманган вилоят ҳокимлиги.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги делегация Тожикистон вилоятининг Сўғд вилоятида бўлиб турибди.
Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков ўртаси бўлиб ўтган тор доирадаги учрашувда йўл харитаси имзоланди. Ҳужжат икки вилоятлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, савдо-сотиқ, туризм, маданият ва қайта тикланувчи энергия соҳасидаги ҳамкорликларни йўлга қўйишни назарда тутади.
Делегация 30 дан ортиқ турли соҳа вакилларидан иборат бўлиб, улар Сўғд вилояти билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар, шунингдек, “Савдо ва инвестиция имкониятлари - ҳамкорлик истиқболлари” мавзусидаги халқаро форумда иштирок этишмоқда.