ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Қримнинг кўплаб русийзабон аҳолиси 2014 йилда ярим оролнинг Россияга қўшилиш ғоясини қўллаб-қувватлаганди. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Қримда русийзабонлар кўп эди ва Россия тақдим этаётган ғояларни тушуниш бор эди <...>, ҳатто Украина парламентида Россиянинг айрим тарафдорлари бор эди, Украина ичидаги сиёсат ҳам мураккаброқ эди”, - деди Обама. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Сиёсатчининг қўшича қилишича, у ва Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркелнинг Россияга қарши санкция киритиш учун “қаршилик кўрсатган ва қичқирган кўплаб европаликларни жалб қилишларига тўғри келган”.
2014 йилнинг март ойида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг ўтказилган референдум якунларига кўра Қрим Россия ҳудудига айланди. Россия билан бирлашиш учун Қрим Республикасидаги сайловчиларнинг 96,77 фоизи ва Севастопол аҳолисининг 95,6 фоизи овоз берган. Москва ярим орол аҳолиси халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига тўла мос равишда Россияга демократик йўл билан қайтишга қарор қилганликларини бир неча бор таъкидлаган. Россия президенти Владимир Путин сўзларига кўра, Қрим масаласи бутунлай ёпилган.